Пласт шаҳрида миллий тароналаримиз янгради
Россия Федерацияси Челябинск вилоятининг Пласт шаҳри санъат ихлосмандлари Ўзбекистон давлат филармонияси Бухоро вилоят бўлинмасининг “Бухорча” ашула ва рақс ансамбли томонидан ижро этилган концертни олқишлар билан қарши олди. Юртдошларимиз мазкур манзилда халқаро миллий маданиятлар ХV “Синегорье” фестивали доирасида мусиқий дастур намойиш қилди.

— Ансамблимиз шу кунга қадар Европа ва Осиёнинг қатор давлатларида бўлиб, халқимизнинг қадриятларини, анъаналарини тараннум этувчи лойиҳаларни амалга оширди, — дея хабар берди филармониянинг вилоят филиали директори Рауф Авезов. — Биргина “Ишқ таронаси” дея номланган театрлаштирилган томошамиз минглаб санъат мухлислари қалбидан жой олган, десак, муболаға қилмаган бўламиз. ХV “Синегорье” фестивалига келсак, ундаги мусиқий чиқишларимиз бу ерда истиқомат қилувчи рус, татар, бошқирд ва бошқа миллат вакилларида жуда катта қизиқиш уйғотди. Пласт шаҳри санъатсеварлари биз билан мулоқот чоғида Ўзбекистон, Бухоро ҳақида маълумотлар олиб, юртимизга сайёҳ сифатида келиш истагини билдиришди.
Дарвоқе, Пласт салкам икки юз йиллик тарихга эга шаҳар саналади. У олтинтопарлар манзили сифатида танилган. Ушбу гўша мафтункор табиати ҳамда қатор диққатга сазовор жойлари билан ажралиб туради.
Истам ИБРОҲИМОВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- «Мен президентман. Мен ҳалол одамман. Мен айбсизман»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг