Пискент туманига янги ҳоким тайинланди. Барча сектор раҳбарлари ҳам ўзгарди
Бугун Пискент тумани ҳокимлигида Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари 12-сессияси ташкил этилди. Сессия ишида ташкилий масала кўриб чиқилди.
Рихсиев Раҳимжон Миркадирович Пискент тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Р.Рихсиев 1982 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Миллати ўзбек. Маълумоти олий. 2003 йилда Тошкент давлат молия институтини, 2005 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.
Меҳнат фаолияти давомида иқтисодиёт ва бошқарув тизимида бир қатор вазифаларда фаолият юритган.
Ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Раҳимжон Рихсиев Тошкент вилояти ҳокимининг ёрдамчиси лавозимида фаолият кўрсатган.
Шунингдек, Пискент тумани прокурори, ички ишлар бўлими бошлиғи, солиқ инспекцияси бошлиғи ҳам лавозимидан озод этилиб, янги таркибда иш бошлаган сектор раҳбарлари таништирилмоқда.
Пискент туманининг янги "тўртлиги" билан танишинг:
Рихсиев Раҳимжон Мирқодирович - Пискент тумани ҳокими вазифасини бажарувчи
Джураев Алишер Ашуралиевич - туман прокурори
Милиев Шуҳрат Акмалович - туман ИИБ бошлиғи
Сайфиев Жасур Равшанович - ДСИ бошлиғи.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг