Пентагон қирувчи самолётларини Яқин Шарққа кўчиришни бошлади
Пентагон Яқин Шарққа F-15E туридаги жанговар самолётларни жойлаштиришни бошлади. Бу ҳақда “Wall Street Journal” хабар берди.
Нашрнинг расмий манбалар ва самолётлар ҳаракатини кузатиш маълумотларига таяниб ёзишича, АҚШ қирувчи самолётлари 18 январь куни Иорданияга қўниб ўтган.
ОАВ хабарига кўра, АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг авианосец (самолёт ташувчи кема) зарба гуруҳи Жанубий Хитой денгизидан Марказий қўмондонлик ҳудудига, яъни Яқин Шарққа кўчирилмоқда. Қайд этилишича, минтақага қўшимча ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари, жумладан “Patriot” ва THAAD мажмуалари ҳам жойлаштирилади.
“NewsNation” бу ҳаракатларни АҚШ ва Эрон ўртасидаги муносабатлар кескинлашгани билан изоҳлаган.
16 январга ўтар кечаси Эрон эҳтимолий Америка зарбалари хавфи сабаб ҳаво ҳудудини вақтинча ёпди. Бундан олдин Трамп, агар мамлакатдаги намойишларни бостиришда куч ишлатиш ва қон тўкишлар давом этса, шунингдек, намойишчиларга қарши ўқ узиш буйруғи берилса, Эронга зарба бериш билан таҳдид қилганди.
Эрон расмийлари эса ҳозирча музокаралар тарафдори эканини, бироқ зарурат туғилса урушга тўлиқ тайёрлигини билдирди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- Ўзбекистонда илмий лабораторияларнинг сунъий интеллектга асосланган ягона илмий платформаси ишга туширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг