Пенсияни нақд олишда Face-ID орқали шахсни тасдиқлаш тизими жорий этилди

08:36 05 Октябр 2025 Жамият
145 0

Ўзбекистонда пенсияни нақд шаклда тўлаб бериш жараёнида биометрик идентификация – Face-ID тизими жорий этилди. Бу ҳақда Пенсия жамғармаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотга кўра, 2025 йил октябридан бошлаб ҳудудларда нақд пенсия тўлашда фуқароларнинг юзи Face-ID орқали текширилади, улар пулни олганини электрон имзо орқали тасдиқлайди.

Жамғармага кўра, янги тизим ҳисоботларда «тўланди» деб кўрсатилиб, аслида фуқарога пул берилмай қолиши ёки бошқа шахсларга тўлаб юборилиши мумкин бўлган ҳолатларни олдини олишга хизмат қилади.

«Эндиликда тўлов жараёнида бўлиши мумкин бўлган Халқ банки томонидан ҳисоботларда «тўланди» деб ҳисобот берилиб, амалда фуқарога тўланмаслик ёки бошқа шахсларга тўлаб юбориш ҳолатлари олди олинади», — дейилади расмий хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Пенсия жамғармаси ижрочи директори Муродбек Отажонов ҳукуматда пенсия ёшини ошириш режаси мавжудлигини тасдиқлаганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?