Фарғона давлат университети дунёнинг энг барқарор университетлари сафидан ўрин олди
2025 йилги UI GreenMetric World University Rankings натижаларига кўра Фарғона давлат университети дунёнинг энг барқарор олий таълим муассасалари қаторидан жой олди. Рейтингда 105 давлатдан 1 745 та университет иштирок этган бўлиб, Фарғона давлат университети жаҳон миқёсида 327-ўринни эгаллади.
Халқаро кўрсаткичлар кесимида университет «Энергия ва иқлим ўзгариши» йўналишида 36-ўринни, «Таълим ва илмий тадқиқотлар» йўналишида эса 79-ўринни қайд этди. Мазкур натижалар ФарДУнинг экологик барқарорлик, илмий салоҳият ва таълим сифати бўйича олиб бораётган изчил сиёсатини тасдиқлайди.
Шунингдек, Ўзбекистон бўйича UI GreenMetric рейтингига киритилган 79 та олий таълим муассасаси орасида Фарғона давлат университети умумий натижаларга кўра 2-ўринни эгаллади. Миллий рейтингда «Энергия ва иқлим ўзгариши» йўналишида 1-ўрин, «Таълим ва илмий тадқиқотлар» йўналишида эса 2-ўрин университет ҳиссасига тўғри келди.
Таъкидлаш жоиз, мазкур ютуқлар Фарғона давлат университетида барқарор ривожланишга қаратилган стратегия, иқлим ўзгаришига қарши амалий чоралар, илмий-тадқиқот фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда «яшил кампус» инфратузилмасини ривожлантириш борасида олиб борилаётган тизимли ишларнинг мантиқий натижасидир.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг