Пекиндаги халқаро Конгрессда Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш мавзусида тақдимот ўтказилди

17:48 05 Декабрь 2023 Жамият
484 0

Айни дамда Пекин шаҳрида XVIII Бутунжаҳон сув Конгресси бўлиб ўтмоқда.

Халқаро сув ресурслари ассоциацияси (IWRA) ва Хитой Халқ Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги томонидан ташкил этилган “Сув ҳамма учун: инсон ва табиатнинг уйғунлиги” мавзусидаги Конгрессда Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда Сув хўжалиги вазирлиги вакиллари ҳам иштирок этмоқда. 

Таъкидлаш жоизки, Экология вазирлиги ходими Шамсиддин Қурбонов Конгресснинг “Belt and Road Conference Water resources and Water Environment” тадбири доирасида Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш мавзусида маъруза қилди. Шунингдек, юртимизда сув ресурсларини муҳофаза қилиш соҳасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида тақдимот ўтказди.

Маълумот учун, Бутунжаҳон сув Конгресси бутун дунё бўйлаб сув ресурслари соҳасида сиёсатчилар, тадқиқотчилар ва амалиётчиларни тўплайдиган кенг кўламли анжуман ҳисобланади. 

Бу галги анжуманда дунёнинг 60 дан ортиқ мамлакатлари ва сув ресурслари билан шуғулланувчи 130 дан ортиқ халқаро ташкилот ва тузилмалардан вакиллар, шунингдек, Хитойнинг сув хўжалиги соҳасидаги 700 га яқин мутахассислари қатнашмоқда. 

Конгресс 15 сентябрьгача давом этади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер