Педагогик-психологик ташхис нима? Мактабда ўқиётган ҳар бир ўқувчига шундай ташхисларни қўйиш шартми?

13:08 26 Ноябрь 2020 Жамият
607 0

АОКАда бўлиб ўтган брифингда Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва педогогик-психологик республика ташхис маркази бўлим бошлиғи Ҳаёт Фозилжонов ушбу саволга қуйидагича жавоб берди:

— Педагогик-психологик ташхис ўқувчиларнинг ўзлаштириши, ўқишдаги қийинчиликларни, унинг ўқишига таъсир қилаётган ижтимоий, оилавий омилларни ўрганишга йўналтирилади.

Ташхис натижалари тарбия жараёнини тўғри режалаштириш, йўлга қўйилган хатоларни тузатиш, педагогик-психологик профилактика ишларини олиб бориш имконини беради.

Психологик-педагогик текшириш вазифаларига қуйидагилар киради:

— боланинг ҳиссий ва коммуникатив доирасини ривожланиш даражасини аниқлаш ва тавсифлаш;

— ақлий ва нутқий ривожланиш даражасини аниқлаш;

 ижтимоий-маиший фаолиятни ривожланиш даражасини аниқлаш;

— боланинг психик ривожланиш савиясини аниқлаш, потенциал имкониятлари асосида коррекцион ишларни белгилаш;

— ота-оналар ва мутахассислар учун методик тавсиялар ишлаб чиқиш;

— ўқувчиларнинг таълим-тарбия жараёнидаги иштироки, уларнинг ҳар бир ҳолат, воқеа ва ҳодисага муносабатини психологик-педагогик ташхисга оид янги методикалар асосида ўрганиш, таҳлил этиш ва зарур кўрсатмалар бериш;

— ўқувчиларнинг қизиқишлари, мойилликлари, истеъдоди ва иқтидоридаги асосий йўналишларни аниқлаш;

— таълим муассасасига қабул қилинган ўқувчиларнинг психологик мослашуви ва ривожланиш динамикасини, ўқувчиларнинг ўқишга тайёргарлик ҳолатлари, ўзлаштириши ва ривожланишига тўсқинлик қилаётган омилларни аниқлаш, ўрганиш, таҳлил қилиш ва тавсиялар ишлаб чиқиш;

— таълим муассасасининг кейинги босқичларига ўтган ўқувчиларнинг янги ижтимоий муҳитга мослашуви, ўқув фаолияти, билим, кўникма ва малакаларни эгаллаш динамикаси, шахс сифатлари, шахслараро муносабатлар шаклланишини кузатиб бориш, таҳлил этиш, коррекцион машғулотларни ташкил этиш;

— психологик-педагогик ташхислар, сўровномалар, суҳбатлар орқали ўқувчиларнинг касбий қобилиятлари, қизиқишлари ва фанни ўзлаштиришга мойилликларини аниқлаш, уларнинг онгли равишда касб-ҳунар танлашларига кўмаклашиш, таълимнинг кейинги босқичларида ўқишни давом эттириш учун ўқувчилар ва ота-оналарга тавсиялар бериш ва йўналтириш;

— ижтимоий-психологик муаммолари мавжуд ҳамда фанларни ўзлаштириши паст ўқувчилар билан психологик-педагогик ташхислар, сўровномалар, суҳбатлар ўтказиш орқали муаммо турини аниқлаш, гуруҳлаш ва улар билан коррекцион ишларни олиб бориш.

Ҳар бир ўқувчининг ташхисдан ўтиши шарт эмас, чунки умумтаълим мактабларида ўқувчиларнинг психологик ўзгариши доимий кузатиб борилади. Агар уларда психик ўзгаришлар кузатилса, психологик коррекциялаш орқали бартараф этилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?