Пастдарғом туманига ҳам янги ҳоким тайинланди

13:50 03 Февраль 2026 Жамият
640 0

Фото: Самарқанд вилояти ҳокимлиги

Пардаев Жамшид Арзиевич Самарқанд вилоятининг Пастдарғом тумани ҳокими этиб тасдиқланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, бугун, 3 февраль куни Халқ депутатлари Пастдарғом тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилган. Унда Самарқанд вилояти ҳокими сўзга чиқиб, туман салоҳияти, иқтисодий имкониятлари, кейинги йилларда халқ хўжалигининг турли соҳаларида эришилган ютуқлар ҳамда ечимини кутаётган муаммолар ҳақида гапирган.

Шундан сўнг, сессияда ташкилий масала кўрилиб, Ш.Раҳмонов ўз аризасига кўра, Пастдарғом тумани ҳокими вазифасидан озод этилган.

Шу пайтгача Пастдарғом тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи вазифасида фаолият кўрсатган Пардаев Жамшид Арзиевич Пастдарғом тумани ҳокими этиб тасдиқланган.

Сессияда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасидаги муҳим вазифалар ҳам белгилаб олинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Маҳмудов Темур Асомидинович Самарқанд вилоятининг Оқдарё тумани ҳокими этиб тайинлангани ҳақида хабар берилган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?