Оқдарё туманига янги ҳоким тайинланди
Фото: Самарқанд вилояти ҳокимлиги
Маҳмудов Темур Асомидинович Самарқанд вилоятининг Оқдарё тумани ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, бугун, 3 февраль куни Халқ депутатлари Оқдарё тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилган. Унда Самарқанд вилояти ҳокими Адиз Бобоев иштирок этиб, Оқдарё туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар билан танишган.
Раҳбар, шунингдек, аҳоли турмуш даражасини яхшилаш ҳамда бандлигини таъминлашда фойдаланилмай келинаётган имкониятлар, масъул раҳбарларнинг ҳамжиҳатликда ишни ташкил қилмагани хусусида тўхталган.
Бугунги сессияда ташкилий масала кўрилиб, Шерзод Қудратов ўз аризасига кўра, Оқдарё тумани ҳокими вазифасидан озод этилган. Шундан сўнг, вилоят раҳбари Маҳмудов Темур Асомидиновични ушбу туманга ҳоким этиб тайинлаш таклифини билдирган. Номзод депутатлар томонидан маъқулланган.
Маълумот учун, Темур Маҳмудов мазкур тайинловга қадар Самарқанд вилояти камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси бошлиғи вазифасида фаолият юритиб келаётган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг