Паст хавф гуруҳидаги аҳолига мўлжалланган эслатмадан қандай тавсиялар ўрин олган?

06:18 04 Апрель 2024 Жамият
673 0

Соғлиқни сақлаш тизимида аҳолига сифатли бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатиш, касалликларни профилактика қилиш ва эрта аниқлаш – долзарб масала.

Шу сабабли бугун юртимиз бўйлаб тиббий хатлов ўтказилиб, фуқаролар саломатлик кўрсаткичлари бўйича тўрт гуруҳга ажратиб олинмоқда.

Аввалроқ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан мазкур гуруҳларга кирувчи аҳолига алоҳида эслатмалар тайёрлангани ва 1 таянч гуруҳи — амалий соғлом шахслар учун тавсиялар эълон қилинган эди.

Бу гал 2-паст хавф гуруҳига мансуб фуқароларга мўлжалланган эслатмалар билан танишасиз.

Соғлом овқатланиш тамойилларига амал қилинг!

кун давомида оз-оздан 4-5 маротаба таомланинг;

камида 400 гр. мева ва сабзавотлар, кўкатлар истеъмол қилинг;

кечки овқатни 19:00 дан кечиктирманг;

таркибида ош тузи кўп бўлган маҳсулотлар ва тузламаларни чекланг;

тез тайёр бўладиган овқатлар ва газли ширин ичимликларни имкон қадар таомномангиздан чиқариб ташланг;

ширинликлар, қанд-шакар қўшилган озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмолини камайтиринг.

Жисмоний фаоллик!

кун давомида 45 дақиқа жисмоний машқларни бажаринг;

юришни 1000 қадамдан бошланг, кунига 10 қадамдан қўшиб боринг;

ўзингизга яқин ҳамроҳ билан камида 30 дақиқа кечки сайр қилинг.

Оилавий шифокор томонидан қисқача профилактик индивидуал маслаҳатлар!

Тана вазнингизни доимо назорат қилинг;

Тамаки чекиш ва спиртли ичимликлар истеъмол қилишдан ҳозироқ воз кечинг.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?