Паррандачилик хўжаликларига солиқ имтиёзлари жорий этилади

09:35 17 Июнь 2021 Ҳужжатлар
2177 0

Ўзбекистон Республикаси Президенти «Паррандачиликни ривожлантириш ва тармоқ озуқа базасини мустаҳкамлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорини имзолади.

Мазкур қарор билан:

2021 йил 1 июндан қўшилган қиймат солиғи тўловчиси бўлган паррандачилик хўжаликларига – ўз хўжаликларида етиштириб, реализация қилган бир дона тухум учун 50 сўм ҳамда бир килограмм парранда гўшти учун 1 000 сўм миқдорида республика бюджетидан субсидия ажратилади;

2021 йил 1 июлдан 2024 йил 1 июлга қадар асосий фаолият тури паррандачилик бўлган тадбиркорлик субъектлари учун уларнинг асосий фаолият тури бўйича фойда солиғи мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси 50 фоиз миқдорида қўлланилади.

Тижорат банкларида жойлаштирилган маблағлардан олинган фоизлар бундан мустасно.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер