Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеясининг биринчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди

17:27 06 Апрель 2025 Сиёсат
263 0

Фото: Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати

Бугун, 2025 йил 6 апрель куни Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеясининг «Ижтимоий тараққиёт ва адолат учун парламент ҳаракати» мавзусидаги биринчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди.

Фото: Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати

Мажлисни Парламентлараро иттифоқ Президенти Тулия Эксон очиб берди.

Фото: Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати

Тулия Эксон ўз нутқида парламентлар жаҳон миқёсидаги ижтимоий мувозанатни тиклаш, барқарорлик ва адолатни таъминлашда ҳал қилувчи сиёсий институт сифатида фаол иштирок этиши зарурлигини алоҳида таъкидлади.

Фото: Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати

Мажлис давомида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева Ассамблея Президенти сифатида минбарга таклиф этилди.

Фото: Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати

Танзила Нарбаева ўзининг кириш сўзида Ўзбекистоннинг олиб бораётган ижтимоий ислоҳотлари, ижтимоий ҳимоя тизимини такомиллаштириш борасидаги кенг кўламли ташаббуслар ва халқаро ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатларини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, у барча делегацияларни очиқ мулоқотга чорлаб, ялпи мажлис ишига муваффақиятлар тилади.

Фото: Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати

Ассамблея доирасидаги фикр алмашуви янги амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилиши, улар якуний ҳужжатлар асосида парламентлараро ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилиши қайд этилди.

Фото: Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати

Ялпи мажлис якунида Сенат Раиси барча иштирокчиларни очиқ ва конструктив мулоқот учун миннатдорлик изҳор этди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер