Парламентлар раҳбарларининг 5-бутунжаҳон конференцияси ўтказилди

Вена шаҳрида Парламентлараро иттифоқ парламентлар раҳбарларининг 5-бутунжаҳон конференцияси бўлиб ўтди.
Унда дунёнинг 115 парламентидан 850 га яқин делегат иштирок этди.
Конференцияда Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Раиси Т. Нарбаева бошчилигидаги делегация қатнашди.
Тадбирда пандемия даврида гендер тенглик, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш, экологик муаммоларни ҳал этиш, барқарор ривожланиш мақсадларини (БРМ) амалга ошириш ҳамда бу борада парламентлараро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Сенат Раиси Т.Нарбаева ўз чиқишида Ўзбекистонда Президент Ш.Мирзиёев раҳбарлигида одамларнинг яшаш тарзини янада яхшилаш, БРМни амалга ошириш, экологик мувозанатни сақлаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишга қаратилган ислоҳотлар олиб борилаётганини қайд этди.
БМТ Бош Ассамблеяси ва Инсон ҳуқуқлари Кенгаши сессияларида Ўзбекистон раҳбари илгари сурган ташаббуслар, жумладан, БРМга эришиш ва инсон ҳуқуқларини таъминлашда парламентларнинг ролини ошириш, Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар зонаси деб эълон қилиш, пандемия даврида давлатларнинг ихтиёрий мажбуриятлари ҳақидаги ташаббусларни тарғиб қилишга алоҳида эътибор қаратилди.
Конференция сўнгида “Одамлар ва сайёрамиз учун тинчлик ва барқарор ривожланиш мақсадида самарали кўп томонлама ҳамкорлик учун парламент етакчлиги бўйича олий даражадаги декларация” қабул қилинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- Туман ва шаҳар ҳокими ўринбосарлари сони қисқартирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг