Паркентда уч нафар боланинг сувда ҳалок бўлиши бўйича жиноят иши қўзғатилди
Тошкент вилоятининг Паркент туманида юз берган қайғули ҳолат — уч нафар вояга етмаган боланинг сув ҳавзасида чўкиб вафот этиши жамоатчиликда катта ташвиш уйғотди. Мазкур воқеа юзасидан мутасадди ташкилотлар томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилди ва қонунбузарлик ҳолатлари аниқланди.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг матбуот котиби — ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчи бу ҳақда расмий маълумот берди.
Текшириш жараёнида маълум бўлишича, туман ҳудудидан ўтувчи “Паркентсой” каналидаги сув оқими йўналиши бўйлаб сунъий равишда ҳосил бўлган, чуқурлиги тахминан 2 метр ва ўлчами 20×40 метрни ташкил этувчи сув ҳавзасида ҳеч қандай огоҳлантирувчи ёки таъқиқловчи белгилар ўрнатилмаган. Шу билан бирга, маҳаллий аҳоли орасида бу хавфли ҳудуд бўйича тушунтириш ишлари олиб борилмагани ҳамда хавфни бартараф этиш чоралари кўрилмагани аниқланган.
Ҳолат юзасидан касбий вазифаларини лозим даражада бажармаганлик ва мансабга совуққонлик билан ёндашиш аломатлари мавжудлиги боис, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 116-моддаси (касб юзасидан ўз вазифаларини бажармаслик) ҳамда 207-моддаси (мансабга совуққонлик билан қараш) асосида жиноят иши қўзғатилди.
Айни вақтда иш бўйича барча зарур тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Воқеага олиб келган сабаб ва шарт-шароитлар ҳар томонлама ўрганилиб, исботланиши лозим бўлган ҳолатлар аниқланади. Тергов якунлари бўйича қонунга мувофиқ равишда якуний қарор қабул қилиниши маълум қилинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Барселона» Ла Лигада навбатдаги ғалабасини қўлга киритди
- Бугун 2026 йилги Жаҳон чемпионатига қуръа ташланади
- Президент пойтахтда транспорт тизимини янгилашга доир муҳим қарорни имзолади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг