Паралимпияда. Нурхон Қурбонова Ўзбекистон делегациясига 10-олтин медални келтирди

Фото: Паралимпия қўмитаси
Франциянинг Париж шаҳрида бўлиб ўтаётган Паралимпия ўйинларининг пара енгил атлетика бўйича аёллар ўртасида F54 классида найза улоқтириш дастурида финал баҳслари якунланди.
Ушбу йўналишда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Нурхон Қурбонова 21.12 метр натижа қайд этган ҳолда Жаҳон рекордини янгилади ва делегация ҳисобига 10-олтин медални қўшиб қўйди.
Айтиш жоиз, F54 классида найза улоқтириш бўйича амалдаги Жаҳон рекорди ҳам айнан Нурхон Қурбонованинг ўзига тегишли эди. Ўзбекистонлик спортчи жорий йил Японияда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида 20.73 метр натижа билан эски рекордни янгилашга муваффақ бўлганди.
Маълумот учун, Нурхон Қурбонова бунга қадар Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларида кумуш ва бронза медалларини қўлга киритган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг