Паралимпия терма жамоалари маркази ташкил этилади
«Паралимпия спорт турларини янада ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори (373-сон, 11.12.2025 й.) қабул қилинди. Бу ҳақида «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-канали хабар берди.
Унда айтилишича, мазкур қарорга кўра, қуйидагилар паралимпия спорт турларини (параенгил атлетика, парадзюдо, паратаэквондо, парасузиш, парапауэрлифтинг, параўқ отиш) янада ривожлантиришнинг асосий мақсадлари этиб белгиланди, жумладан:
- ногиронлиги бўлган шахсларнинг паралимпия спорт турларига қизиқишини ошириш ҳамда зарур шарт-шароитларни яратиш;
- терма жамоалар учун спорт захирасини яратиш, иқтидорли ёш спортчиларни аниқлаш, танлаш ва саралаб олиш (селекция)нинг рақамлаштирилган тизимини жорий қилиш.
- Паралимпия спорт турлари бўйича спортчиларни тайёрлашнинг қуйидаги такомиллаштирилган тартиби жорий этилади:
- ногиронлиги бўлган шахсларнинг имконияти ва қизиқишига қараб, уларнинг бошқа соғлом спорт гуруҳларида ҳам шуғулланиши ҳамда ўқув-машғулот йиғинларида иштирок этишига шароит яратилади;
- ҳақиқий талабдан келиб чиқиб, ҳар бир ҳудудда айрим давлат спорт мактаблари паралимпия спорт турларига ихтисослаштирилади;
- паралимпиячиларни тайёрлашда уларнинг ногиронлик тоифасини (классификациясини) барвақт аниқлаш амалиёти жорий этилади;
- паралимпия спорт турлари бўйича терма жамоаларнинг пухта тайёргарлигини ташкил қилиш учун ҳар бир спорт тури бўйича алоҳида спорт базалари бириктирилади.
Шунингдек, ушбу қарорга асосан, 2026 йил 1 январдан паралимпия спорт турлари бўйича республика терма жамоаларини шакллантиришнинг қуйидаги янги тартиби жорий этилади:
- паралимпия спорт турлари бўйича терма жамоаларни шакллантиришда спортчиларнинг тегишли спорт мусобақаларидаги натижалари билан бирга спорт нормативларини бажариши натижаси ҳам инобатга олинади;
- спорт терма жамоалари спорт нормативларига мувофиқ шакллантириладиган паралимпия спорт турлари бўйича Ўзбекистон Республикаси чемпионати ёки кубоги ўтказилиши мажбурий ҳисобланмайди;
- «ЭРП-спорт» электрон бошқарув тизимида паралимпия спорт турлари билан шуғулланаётган спортчиларнинг спорт натижалари киритиб борилади ва уларнинг спорт нормативларини бажариши устидан мониторинг юритиш учун зарур техник имкониятлар яратилади.
Бундан ташқари, Паралимпия терма жамоалари маркази ташкил этилади. Паралимпия маркази Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги Олимпия шаҳарчасига жойлаштирилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг