Пара таэквондочиларимиз ҳам Эрондаги мусобақада шоҳсупага кўтарилди
Фото: Спортни ривожлантириш вазирлиги
Эрон пойтахти Теҳрон шаҳрида пара таэквондо бўйича Осиё таэквондо федерацияси президенти кубоги давом этмоқда.
Эътиборлиси, аёллар ўртасидаги мусобақаларда иштирок этган икки ҳамюртимиз – Зиёда Исоқова ҳамда Гулжаной Наимовалар якунда олтин медалга сазовор бўлишди.
-47 кг. вазн тоифасидаги баҳсларда даянга чиққан Зиёда Исоқова ярим финалда ҳам, финалда ҳам мезбон юрт Эрон спортчисини мағлубиятга учратди ва ғолибликни қўлга киритди.
Токио-2020 Паралимпия ўйинлари чемпиони Гулжаной Наимова эса +65 кг. вазн тоифасида дунёда тенгсиз эканлигини яна бир маротаба исботлади. Истеъдодли спортчимиз ярим финалда Эрон, финалда эса сербиялик пара таэквондочига қарши даянга чиқди ва ҳар икки рақибасини ҳам ишончли тарзда енгиб, олтин медал соҳибасига айланди.
Эътиборли жиҳати, Гулжаной Наимова мусобақанинг энг яхши аёл спортчиси номига ҳам муносиб кўрилди. Терма жамоамиз мураббийи Бобур Қўзиев ҳам ўз йўналишида энг яхши деб топилди.
Шу тариқа аёллар ўртасидаги баҳсларда терма жамоамиз умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади ва махсус кубок билан тақдирланди.
Дарвоқе, Осиё таэквондо федерацияси президенти кубогидаги ғалаба Гулжаной Наимова учун қаторасига тўртинчи олтин медалга айланди. Бунгача у 2021 йил июн ойида Оман давлатида ўтган Осиё очиқ чемпионати, Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинлари, ўтган йилнинг декабр ойида Туркияда ўтказилган Жаҳон чемпионатида ҳам олтин медалга сазовор бўлган эди.
Энди улар қаторига Теҳронда ўтказилган Осиё таэквондо федерацияси президенти кубоги олтин медали ҳам қўшилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг