Пара таэквондо: Бобур Қўзиев дунёнинг энг яхши мураббийи деб топилди
Хабар берганимиздек, ўтган ҳафтада Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида пара таэквондо бўйича Гран-При турнири бўлиб ўтди.
Йилнинг сўнгги йирик мусобақаси якунида энг яхшилар ҳам эътироф этилди. Қувонарлиси, пара таэквондо бўйича терма жамоамиз мураббийи Бобур Қўзиев Бутунжаҳон таэквондо федерацияси томонидан 102 та давлат орасида “Йилнинг энг яхши мураббийи” номинациясида ғолиб деб топилди ва махсус кубок билан тақдирланди.
Таъкидлаш керакки, якуний 3 та номзод орасида ҳамюртимиздан ташқари Бразилия ва Мексика терма жамоалари мураббийлари ҳам жой олган эди.
Маълумот учун, Ўзбекистон пара таэквондо терма жамоаси аъзолари жорий 2022 йилда 10 га яқин нуфузли халқаро мусобақаларда иштирок этди ва уларда 12 та олтин, 11 та кумуш ва 15 та бронза, жами 38 та медалга сазовар бўлишди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Ўзбекистон ёки Миср. Қайси терма жамоа кучли?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг