Пара енгил атлетикачиларимиз Таиланддаги халқаро турнирда 3 та олтин медалга сазовор бўлишди
Аввал хабар берганимиздек пара енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Таиланд мезбонлик қилган халқаро мусобақада иштирок этишди.
Мусобақанинг сўнгги куни вакилларимиз учун муваффақиятли кечди. Хусусан, эркаклар ўртасида Ф42 классида ядро улоқтириш дастурида қатнашган ҳамюртимиз Муҳаммад Рихсимов ҳамда Т44-64 классида баландликка сакраш дастурида баҳс олиб борган вакилимиз Темур Гиязов олтин медалга сазовор бўлди.
Эслатиб ўтамиз, кеча Т13 классида узунликка сакраш бўйича бошқа бир ҳамюртимиз Дониёр Ахмедов ҳам олтин медални қўлга киритган эди.
Шу тариқа терма жамоамиз Таиланддаги халқаро турнирни 3 та олтин медаль билан якунлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг