Пара енгил атлетика: спортчиларимиз жами 17 та медалга сазовор бўлди
2023 йил 8-17 июль кунлари Франция пойтахти Париж шаҳрида пара енгил атлетика бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси муваффақиятли иштирок этиб, 6 та олтин, 7 та кумуш ва 4 та бронза, жами 17 та медалга сазовор бўлди.
Ушбу натижа эвазига делегациямиз умумжамоа ҳисобида 8-ўринни эгаллади. Яна бир аҳамиятли томони, матонатли спортчиларимиз мусобақа давомида Париж-2024 Паралимпия ўйинларига 19 та йўлланмани қўлга киритишди.
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ушбу натижа билан Ўзбекистон Миллий Паралимпия қўмитаси, спортчи ва мураббийларимизни самимий қутлаб, ҳамюртларимизга Париж-2024 Паралимпия ўйинларида ҳам муносиб иштирок этишларини тилаб қолади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг