Пара атлет Ёқутхон Холбекова ички ишлар тизимига ишга қабул қилинди

17:14 29 Май 2024 Спорт
980 0

Фото: "Халқ сўзи"

Саид ДОНИШЕВ/“Халқ сўзи”. Жиззахлик пара атлет Ёқутхон Холбекова шу йилнинг 17-25 май кунлари Япониянинг Кобе шаҳрида бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида узунликка сакраш баҳсларида олтин медални қўлга киритганди. У ушбу натижаси билан “Париж-2024” ёзги Паралимпия ўйинларига йўлланмасига ҳам эга чиққанди.

Халқаро майдонда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган Ёқутхон эндиликда ички ишлар органлари ходимлари сафига қабул қилинди.

Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал майор Ғайрат Қодиров спортчининг хонадонида бўлиб, унинг ютуқлари билан қутлади ва Ёқутхон Холбековага ички ишлар бошқармаси, жамоат хавфсизлиги хизмати пробация бўлими ходими эканлигини тасдиқловчи гувоҳномани топширди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?