Пахта-тўқимачилик кластери: қўшимча қиймат занжири яратишнинг муҳим омили
Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан қишлоқ хўжалигида ҳаётбахш ислоҳотларга киришилгач, 2018 йили мамлакатда биринчи бўлиб Риштон туманида пахта-тўқимачилик кластери ташкил этилди. Эзгу мақсад ижобати йўлида туман фермерлари билан астойдил иш бошлаб, ўтган қисқа вақт мобайнида ҳар гектар ердан олинадиган ҳосилдорлик аввалги 28 – 30 центнер ўрнига, ўртача 45 – 50 центнергача ошишига эришилди.
Энг муҳими, пахтачиликда илм-фан ютуқлари, инновациялар кенг жорий этилди. Юзлаб замонавий ва юқори унумли техникалар харид қилинди, ерга ишлов бериш ва агротехник тадбирларни амалга оширишда мутлақо янги тизим яратилди.
Натижада етиштирилган хомашёни тўлиқ қайта ишлаш, яъни қўшимча қиймат занжири яратиш тизими йўлга қўйилди. Ҳозирда кластер корхонасида 700 нафарга яқин аҳолининг доимий бандлиги таъминланган. Биргина ўтган йилнинг ўзида 7,1 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилинди.
2023 йили лойиҳа қиймати 32 миллион доллар бўлган янги корхона ишга туширилди. Бу корхона йилига 20,6 минг тонна калава ип, мато, момиқ сочиқ, чойшаб маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватига эга бўлиб, йилига 30 миллион долларлик экспорт амалга оширилиши кўзда тутилган. Германия, Италия, Туркия ҳамда Франциядан юқори технологик ускуналари ўрнатилган корхонада 500 дан зиёд доимий иш ўрни яратилди.
Ишлаб чиқариш жараёнида энергия тежамкор технологиялар қўлланиб, корхона ҳудудида умумий қуввати 212 кВт/с бўлган қуёш панеллари ўрнатилди. Бундан ташқари, илғор техник ва технологик қурилмалардан фойдаланиб, ишлатилган сувни тозалаш тизими жорий этилди ҳамда тозаланган сувнинг 70 фоизини қайта ишлатиш имконияти таъминланди.
Шу йилнинг якунига қадар истиқболли лойиҳанинг иккинчи босқичи доирасида қўшимча 10 млн. доллар инвестиция жалб этилиши ҳисобига яна 500 та янги иш ўрни яратиш мақсад қилинган. Шунингдек, ҳозирги кунда фармацевтика йўналишида 45 млн. доллар, ёғ-мой ишлаб чиқариш йўналишида 5 млн. долларлик инвестиция лойиҳалари устида иш олиб борилмоқда.
Куни кеча Президент фармонига кўра, Тадбиркорлар куни муносабати билан бир гуруҳ юртдошларимиз қаторида «Дўстлик» ордени билан мукофотландим. Бу камтарона ютуқларимиз эътирофи, келгуси ишларимиз учун рағбатдир.
Магомед КОСТОЕВ,
Риштон туманидаги «Kosto Line Holding»
МЧЖ таъсисчиси, «Дўстлик» ордени соҳиби.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг