Ўзгалар номига онлайн кредит расмийлаштириб келган фирибгар қўлга олинди
Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида яшовчи 26 ёшли Ж.А. ИИОга мурожаат қилиб, унинг номига номаълум шахс томонидан 3.000.000 сўм миқдорида онлайн кредит расмийлаштирилганлигини маълум қилган.
Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманида яшовчи 26 ёшли Ж.Н. содир этганлиги аниқланган.
Гумон қилинувчи сифатида тергов ҳаракатларига жалб этилган Ж.Н. “Телеграм” мессенжеридаги “Банк хабарлари” номли гуруҳда интернет фойдаланувчиларига ўзини онлайн кредит олишга ёрдам беришини айтиб, уларнинг рухсатисиз (бехабарлигидан фойдаланган ҳолда) паспорт маълумотлари орқали тегишли банк мобил иловаларидан рўйхатдан ўтиб, онлайн кредит расмийлаштириб, эгалланган пулларни ўзлаштириб келганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, Ж.Н.нинг содир этилиб, фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш мақсадида тергов, тезкор-қидирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “б” бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Дам олиш кунлари ҳарорат +27 даражагача пасаяди
- «Барселона»га келган Дани Олмо клубни қийин аҳволга солиб қўйди
- Бир ойлик ҳарбий хизмат тўлови миқдори оширилади
- Мбаппе «Реал» учун гол урган ўйинда УЕФА Суперкубогига эга чиқди
- «Андижон» клуби футболчиси Миллий гвардия ходимини уриб, жароҳат етказди
- ЙҲХБ: Тартибга солинмаган ўтиш жойидан ўтаётган пиёдалардан қўлларини баланд кўтаришни сўраймиз
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг