«Ўзбекнефтегаз» АЁҚШларида АI-92 бензини нархи ошди
«Ўзбекнефтегаз» компаниясига қарашли ёқилғи қуйиш шохобчаларида АI-92 бензини 8600 сўмдан сотилмоқда. Бу хабарни АЁҚШларда бўлган бир нечта манбалар тасдиқлади. Бу компаниянинг март ойи ўрталарида жорий этилган «баҳорий» чегирмалар тўхтатилганини англатади.
Чегирма вақтида ушбу маркадаги бензиннинг литри нархи 7500 сўмни ташкил қилди. Янги нарх эса 8600 сўм этиб белгиланган. Чегирма жорий этилгунга қадар амалда бўлган нарх 9000 сўмдан қимматроқ бўлган.
Эслатиб ўтамиз, президент қарори билан АI-80 бензини учун акциз солиғини «ноль» ставкада қўллаш муддати 2023 йил 31 декабрга қадар узайтирилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Барселона» Ла Лигада навбатдаги ғалабасини қўлга киритди
- Саида Мирзиёева Доҳадаги кино фестивалга ташриф буюрди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг