Ўзбекистоннинг Венециядаги Миллий павильони иккинчи бор “Қайиқдаги кино – Мавҳум мавжлар” кинофестивалида иштирок этди
Кинофестивалнинг бу йилги мавзуси “Шаҳарни мовий кўл тарафдан туриб қайта англаш” деб номланиб, ҳаёт учун атроф-муҳит муаммолари, инсон ва ноинсоний муносабатлар ҳамда экотизимларга антропоген таъсирни ўрганиш масалаларига бағишланди.
30 август чоршанба куни ўзбекистонлик кинорежиссёр Шокир Холиқовнинг анъанавий ва замонавий ҳаёт тарзлари ўртасидаги номутаносибликларни тадқиқ этувчи “Якшанба” фильми намойиши бўлиб ўтди. Мазкур фильм қишлоқда тинч ва осуда умргузаронлик қилаётган, икки нафар ўғил фарзанди бор қария чол-кампирнинг ҳақиқий воқеаларга асосланган ҳикояси ҳақида сўз боради. Унда тўнғич ўғил кекса ота-онаси билан бирга истиқомат қилади, кенжаси эса хорижда тирикчилик қилади.
“Қайиқдаги кино – Мавҳум мавжлар” Венеция кинофестивалининг дастурига ёндаш равишда Венеция мовий саёз кўлида сузиб юрувчи очиқ саҳнада бўлиб ўтадиган маданий тадбирдир.
Фильм намойиши Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси кўмагида ташкил этилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг