Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида апрелгача қор кўчиш хавфи эълон қилинди
Фото: Интерфакс
Ўзбекистонда 25—31 март кунлари кутилаётган вақти-вақти билан кучли ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг сезиларли ўзгаришлари сабабли бир қатор ҳудудларда қор кўчиш хавфи эълон қилинди. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар берди.
Хабарга кўра, республиканинг тоғли ҳудудлари, жумладан:
- Қашқадарё вилояти: Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Деҳқонобод туманларида;
- Сурхондарё вилояти: Қумқўрғон, Сариосиё, Узун, Бойсун туманларида;
- Самарқанд вилояти: Қўшработ, Нуробод, Самарқанд, Ургут, Булунғур туманларида;
- Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал туманларида;
- Тошкент вилояти: Паркент, Оҳангарон, Бўстонлиқ тумани ва Чотқол тизмасининг «Чимён» тоғларида;
- Наманган вилояти: Поп тумани ва Қамчиқ довони ҳудудида;
- Фарғона вилояти: Сўх, Фарғона туманларида қор кўчиш хавфи эълон қилинади.
«Тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда мазкур йўналишда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёт чораларини кўришларини сўраймиз», — дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Барселона» Ла Лигада навбатдаги ғалабасини қўлга киритди
- Бугун 2026 йилги Жаҳон чемпионатига қуръа ташланади
- Президент пойтахтда транспорт тизимини янгилашга доир муҳим қарорни имзолади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг