Ўзбекистоннинг Қирғиз Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси ўзгарди

Фото: Dunyo AA
Саидикром Ниёзхўжаев Ўзбекистоннинг Қирғиз Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда «Дунё АА» хабар берди.
Қайд этиш керакки, Ниёзхўжаев бунгача Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчиси лавозимида ишлаб келаётган эди. Дипломат 2018 йилдан буён Ўзбекистоннинг қўшни диёрдаги фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимида ишлаб келган.
Ниёзхўжаев 2024 йил август ойида амалга оширилган ишлари ва икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлашга қўшган катта ҳиссаси учун Қозоғистон президентининг фармони билан II даражали «Достық» ордени билан ҳам тақдирланганди.
Тошкент политехника институтини (ҳозирги Тошкент давлат техника университети) тамомлаган Саидикром Ниёзхўжаев 59 ёшда. 2015 йилда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари этиб тайинлангунига қадар Президент администрацияси ва ҳукумат тузилмаларида масъул лавозимларда, жумладан, давлат маслаҳатчиси ўринбосари, иқтисодиёт вазири ўринбосари бўлиб ишлаган.
Қайд этиш керакки, Саидикром Ниёзхўжаев 2020-2024 йилларда Ўзбекистоннинг Бишкекдаги дипломатик миссиясига раҳбарлик қилган Хуршид Мирзоҳидов ўрнига тайинланди.
Аввалроқ, қайси енгил автомобил Ўзбекистонда кўпроқ ишлаб чиқарилгани ҳақида хабар берилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади
- Хорижий тилларни ўрганмоқчи бўлган ёшларга «2+6» дастурига мувофиқ субсидия ажратилади
- Туркий халқларнинг маънавий яловбардори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг