Ўзбекистоннинг Хорватиядаги биринчи элчиси тайинланди
Фото: Ўзбекистоннинг Венгриядаги элчихонаси
Ўзбекистоннинг Венгриядаги элчиси Ойбек Шахавдинов бир вақтнинг ўзида Хорватиядаги элчи лавозимига ҳам тайинланди. Бу ҳақда мамлакатимизнинг Будапештдаги элчихонаси матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, кеча, 23 октябрь куни Ойбек Шахавдинов Загребда Хорватия Ташқи ва Европа ишлари вазирлиги протокол департаменти бошлиғи Мирта Еленс Жупанга ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширган.
Маълумот учун, Ойбек Шахавдинов Ўзбекистоннинг ушбу мамлакатдаги биринчи элчиси ҳисобланади. Мазкур элчихона қароргоҳи Будапешт (Венгрия)да жойлашган.
Шахавдинов илгари Ташқи ишлар вазирлгининг Европа давлатлари ва Европа Иттифоқи институтлари билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи, шунингдек, Ўзбекистоннинг Австриядаги элчиси лавозимларида ҳам ишлаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош Ассамблеяси бўлиб ўтмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг