Ўзбекистоннинг халқаро захиралари ҳажми тарихий рекорд даражага етди
2025 йил 1 октябрь ҳолатига коʼра, Ўзбекистоннинг расмий захира активлари тарихий рекорд кўрсаткичга етиб, 54,99 миллиард долларни ташкил қилди. Бу ҳақида Марказий банкнинг Ўзбекистон Республикасининг халқаро захиралари тўғрисидаги ҳисоботида келтирилди.
Маълум қилинишича, жаҳон бозорида олтин нархлари 2025 йилнинг бошидан буён қарийб 50 фоизга ошган. Ўзбекистон Республикасининг ялпи захиралари ҳажми жорий йилнинг сентябрь ойида 4,9 миллиард долларга кўтарилган. Хусусан, сентябрь ойи давомида олтин нархининг 3407,50 доллардан 3806,55 долларгача ошишининг таъсири +4,6 миллиард долларни ташкил этган.
2025 йилнинг сентябрь ойи давомида захираларнинг валюта қисми 735 миллион долларга ошган бўлса, олтин қисмининг қиймати 4,17 миллиард долларга ошиб, 44,2 миллиард долларгача юқорилаган.
Шунингдек, Марказий банк томонидан харид қилинган қимматли қоғозларнинг қиймати ўтган ойда бироз кўтарилган ҳамда 1 миллиард 19 миллион долларни ташкил қилган.
Жаҳон бозорида олтин нархларининг ошиб бориши фонида йил бошидан бери Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари сезиларли даражада кўпайган. Жорий йилнинг 1 октябрь ҳолатида қайд этилган қарийб 55 миллиард долларлик захиралар – Ўзбекистон учун тарихий рекорд кўрсаткич саналади.
Маълумот учун, олтин нархининг йил бошидан бери кескин кўтарилиши глобал бозорлар билан бевосита боғлиқ бўлиб, февраль–май ойларида жаҳон миқёсида геосиёсий тангликлар ва АҚШ федерал резерв сиёсати туфайли олтиннинг нархи кескин кўтарилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Ўзбекистонда ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахслар QR-кодсиз фаолият юритса жаримага тортилади
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Муҳаммад Ризо Огаҳий номидаги халқаро мукофот совриндорлари маълум бўлди
- Ҳоким ёрдамчиси кимга ёрдамчи?
- Хонанда Раҳматилло Юсупов 44 ёшда вафот этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг