Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси ҳудудида ахборот бурчаги ташкил этилди
Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси биносининг олд қисмида намунавий ахборот бурчаги ташкил этилди.
Ушбу лойиҳа юртимизнинг туризм салоҳиятини АҚШда кенг намоён қилиш, мамлакатимизни хорижликларга янада танитиш ва буюк аждодларимиз қолдирган буюк мерос тўғрисидаги маълумотларни Вашингтон шаҳри аҳолиси ва меҳмонлари ўртасида кенг тарғиб қилиш мақсадида амалга оширилди.
Ахборот бурчагида Ўзбекистон сайёҳлик салоҳияти, элчихона тарихи ҳамда буюк аждодимиз Абу Райҳон Берунийнинг дунё илм-фани ривожига қўшган улкан ҳиссаси ва бебаҳо мероси ҳақидаги маълумотлар жойлаштирилди. Эътиборга молик жиҳати, Ўзбекистон ҳақидаги янгиликларга қизиқувчилар ушбу ахборот бурчагида кўрсатилган «QR-code»ни сканерлаш орқали маълумотлар билан чуқурроқ танишишлари мумкин бўлади.
Шу ўринда қайд этиш керакки, Ўзбекистон дипломатик ваколатхонаси географик жойлашуви жиҳатдан Вашингтон шаҳрининг серқатнов Массачусеттс авеню кўчасида жойлашган. Ушбу кўчадан ҳар куни 125 мингдан ортиқ одам ўтади. Шунингдек, нуфузли Брукингс институти (Brookings Institute) ва Жонc Хопкинс университети (Johns Hopkins University) ушбу манзилда фаолият кўрсатади.
Вашингтон шаҳрида доимий равишда йирик анжуманлар, сайллар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтишини инобатга олган ҳолда айтиш мумкинки, мазкур ахборот бурчаги юртимиз туристик салоҳияти, тарихи ва ота-боболаримиз мероси тўғрисидаги маълумотларни кенг оммалаштиришга хизмат қилади.
Шунингдек, яқин кунларда элчихона биносининг кириш қисмида рақамли дисплей ўрнатиш ҳам режалаштирилган. Ушбу экранда юртимиз сайёҳлик салоҳияти, тарихи ва маданияти тўғрисидаги маълумотлар, Ўзбекистонда ўтказиладиган халқаро тадбирлар бўйича анонслар ва видеороликлар намойиши йўлга қўйилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг