Ўзбекистонликлар жийда экспортидан 9,1 миллион доллар ишлаб олди

16:18 31 Декабрь 2025 Иқтисодиёт
544 0

Ўзбекистон 2025 йилнинг январь ноябрь ойларида 30 та хорижий давлатга қиймати 9,1 млн АҚШ долларига тенг бўлган 5,4 минг тонна жийда экспорт қилган. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.

Мазкур даврда Ўзбекистон энг кўп жийда етказиб берган давлатлар қуйидагича тақсимланган:

  • Туркия – 2,1 минг тонна;
  • Хитой – 957,9 тонна;
  • Қозоғистон – 852,6 тонна;
  • Россия – 508 тонна;
  • Озарбайжон – 396,3 тонна;
  • Бошқа давлатлар – 568,8 тонна.

Қўмита маълумотларига кўра, экспорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,2 минг тоннага ёки 68,8 фоизга ошган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?