Ўзбекистонликлар БААга такси ҳайдовчиси сифатида ишга жалб қилиниши мумкин

10:58 24 Октябр 2025 Жамият
131 0

Иллюстратив фото

Бирлашган Араб Амирликлари компанияси Ўзбекистондан малакали ҳайдовчиларни иш билан таъминлаш имкониятларини кўриб чиқмоқда, деб хабар берди «Дунё» АА.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари Бирлашган Араб Амирликларининг «Dubai Taxi Company PJSC» корхонаси раҳбари Сайид Амин Абдулраҳман билан музокара ўтказган. Учрашув Ўзбекистондан малакали ҳайдовчиларни БААда қонуний равишда муносиб иш билан таъминлаш масалалари муҳокама қилинган.

Сайид Амин Абдулраҳман, Ўзбекистондан тажрибали ҳайдовчиларни ишга жалб қилиш жараёнини ҳуқуқий томондан қўллаб-қувватлашга, ташқи меҳнат миграцияси соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликка тайёрлигини билдирган.

«Дастлабки босқичда корхонамизга 200 га яқин Ўзбекистон фуқароларини такси ҳайдовчиси сифатида ишга жалб қилиш учун имкониятимиз бор. Агар уларнинг меҳнат самарадорлиги юқори бўлса, яна қўшимча равишда 500 га яқин ўзбекистонлик такси ҳайдовчиларини ишга жалб қилиш мумкин», деган у.

Музокаралар якунида Ўзбекистон Меҳнат агентлиги ва «Dubai Taxi Company PJSC» корхонаси вакиллари ўртасида ушбу жабҳадаги ҳамкорликнинг кейинги босқичларини муҳокама қилишга келишиб олинган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер