Ўзбекистонлик волейболчилар 12 йиллик танаффусдан кейин илк бор қитъа биринчилигида қатнашмоқда
Шу кунларда Япониянинг Чиба шаҳрида волейбол бўйича эркаклар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этяпти.
“С” гуруҳидан ўрин олган жамоамиз бугун Хитойга қарши 2-тур учрашувини ўтказди. Тажриба ва маҳорат бобида устун бўлган хитойликлар баҳсда 3:0 (25:14, 25:18, 25:16) ҳисобида ғалабага эришди. Aфсуски, ушбу беллашувдан кейин жамоамиз кейинги босқичга чиқиш имкониятини пасайтириб юборди. Боиси Aвстралияга қарши кечган 1-турда ҳам йигитларимиз 0:3 ҳисобида имкониятни бой беришган эди.
Энди Ўзбекистон жамоаси гуруҳдаги сўнгги турни эртага Қувайтга қарши ўтказади. Қайд этиш жоиз, жамоамиз 12 йиллик танаффусдан кейин илк бор қитъа биринчилигида қатнашмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг