Ўзбекистонлик спортчи 42 кмлик марафонда финишга етиб кела олмади
Франция пойтахтида ўтказилаётган ёзги Олимпиада ўйинларида ўзбек спортчилари ўз иштирокларини давом эттирмоқда.
Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Шоҳруҳ Давлатов «Париж-2024» ёзги Олимпиада ўйинларидаги иштирокини якунлади.
Эркаклар ўртасида 42 км 195 метр масофага кечган марафонда қатнашган ҳамюртимиз финишгача етиб кела олмади.
Ҳамюртимиз Шоҳруҳ Давлатов 30-километрдан сўнг ўзини ёмон ҳис қилгани боис трассадан четга чиқди ва финишгача бормасдан мусобақани якунлашга қарор қилди.
Ушбу баҳсда эфиопиялик Тамират Тола янги Олимпия рекорди (2:06.26) билан маррага биринчи бўлиб етиб келди. Кумуш медал белгиялик Башир Абдига (2:06.47) насиб этган бўлса, кениялик Бенсон Кипруто (2:07.00) кучли учликни якунлаб берди.
Қайд этиш керакки, Шоҳруҳ баҳсларни жуда яхши бошлаганди. Марафоннинг дастлабки 15 километрида ҳам у етакчи 15 нафар спортчи ичида кетаётганди.
Баҳсларда 81 нафар атлет қатнашди ва уларнинг 10 нафари финишга етиб бора олмади.
Бунгача Ҳасанбой Дўсматов ва Асадхўжа Мўйдинхўжаев «Париж-2024»нинг бокс беллашувларида олтин медалларни қўлга киритганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Ёш ўзбек ёзувчисининг асари Халқаро болалар адабиёти кенгашининг фахрий рўйхатига киритилди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг