Ўзбекистонлик профессор дунёнинг энг салоҳиятли олимлари рўйхатидан жой олди

13:25 12 Ноябрь 2021 Маданият
1853 0

ЎзФА маълумотига кўра, Ўзбекистон Фанлар академияси Математика институти директор ўринбосари, профессор Ўткир Розиқов «Elsevier» нашриёти ва Stendford университети томонидан эълон қилинган дунёнинг Топ 2% олимлари рўйхатидан ўрин эгаллади.

Эълон қилинган маълумотлар базасида иқтибослар сони, мақолаларга ҳаволалар, ҳ-индех бўйича стандартлаштирилган маълумотлар тақдим этилган. Ушбу мезонлар асосида дунёнинг Топ 2% олимлари рўйхати шакллантирилган.

Профессор Ўткир Розиқов математик таҳлил, алгебра ва эҳтимоллар назариясининг замонавий усулларини ривожлантиришда юксак натижаларга эришган ўзбек олимларидан бири ҳисобланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер