Ўзбекистонлик пара дзюдочи тарихий натижани қўлга киритилди
Фото: Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси
Германиянинг Хейделберг шаҳрида пара дзюдо бўйича IBSA халқаро Гран-при турнири бўлиб ўтди.
Ушбу мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам муваффақиятли иштирок этди. Хусусан, хотин-қизлар ўртасида J1 классида -57 кг вазн тоифасида Улжон Амриева барча рақибларини мағлубиятга учратган ҳолда олтин медалга сазовор бўлди. Ҳамюртимиз финалда хитойлик Ши Йижиэни мағлуб этди.
Ушбу олтин терма жамоамизнинг жорий мусобақадаги дастлабки олтин медали бўлиш билан бир қаторда, J1 классида (кўзи ожизлар) ўзбекистонлик пара дзюдочилар томонидан Гран-при турнирларида қўлга киритилган биринчи олтин медаль сифатида ҳам тарихдан жой олди.
Эътиборлиси, эркаклар ўртасида J2 классида -90 кг вазн тоифасида яна бир ҳамюртимиз Довурхон Кароматов ҳам барча рақибларини мағлуб этган ҳолда олтин медалга сазовор бўлди.
Бундан ташқари, халқаро турнирда J-2 классида 73 кг. вазн тоифасида баҳсларда қатнашган Феруз Сайидов кумуш, Учқун Қуранбоев бронза медалини қўлга киритди. Ушбу йўналишда Шерзод Намозов (-60 кг), Кумуш Ходжаева (-57 кг), Моҳинур Пармонова (+70 кг) бронза кучли учликдан жой олди.
Якунда 2 та олтин, 1 та кумуш ва 4 та бронза — жами 7 та медални қўлга киритган ўзбекистонлик спортчилар 50 яқин давлат вакиллари ичида мусобақани умумжамоа ҳисобида 4-ўринда якунлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг