Ўзбекистонлик ўқувчилар Сингапурда ўтказилган халқаро олимпиадада бешта медалларини қўлга киритди

18:32 23 Январь 2024 Жамият
343 0

Фото: “Дунё” АА

Жорий йилнинг 19-21 январь кунлари Сингапурда “Seamo X 2024 халқаро математика олимпиадасининг финал босқичи бўлиб ўтди.

“Дунё” АА хабарига кўра, “Seamo X 2024” халқаро олимпиадасида беш нафар вакилимиз Ўзбекистон совриндорлар қаторидан ўрин эгаллади.

Жумладан, Муҳаммад Олимбоев кумуш, Асилбек Қаҳҳоров, Миродил Мирзавалиев, Жавоҳирбек Акрамжонов, Жаҳонгир Қиличев бронза медалини қўлга киритди.

“Seamo X 2024” — бу Жанубий-Шарқий Осиё халқаро математика олимпиадаси бўлиб, унда дунё бўйлаб 1-11 синф ўқувчилари қатнашиш ҳуқуқига эга. Жануби-Шарқий Осиё математика олимпиадасига Сингапурнинг Терри Чев академияси томонидан асос солинган. Ушбу нуфузли халқаро олимпиадада Австралия, АҚШ, Сингапур, Индонезия, Япония, Хитой, Ўзбекистон ва бошқа мамлакатлар ўқувчилари фаол иштирок этиб келмоқда.

Мазкур халқаро билимлар беллашуви миллий ва халқаро босқичдан иборат. Миллий босқич ҳар йили октябрь ойида ўтказилади. Халқаро босқич эса миллий босқичнинг натижалари эълон қилингандан сўнг ҳар йили январь ойида ташкил этилади.

Миллий босқичда саволлар инглиз, рус ва ўзбек тилларида, халқаро босқичда эса фақат инглиз тилида тақдим этилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер