Ўзбекистонлик олимлар қовуннинг янги навларини яратишмоқда

Фото: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
Ўзбекистонда иссиқхона шароитида етиштиришга мос, юқори ҳосилдорликка эга ва касалликларга чидамли қовун навлари ҳамда Ф1 дурагайларини яратиш бўйича кенг кўламли ва мақсадли илмий-тадқиқот ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, бу тадқиқотлар Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти олимлари томонидан профессионал даражада ташкил этилган бўлиб, селекцион ишларга замонавий ёндашув, чуқур таҳлил ва инновацион усуллар кенг жалб қилинган.
Олиб борилаётган изланишлар доирасида 30 дан ортиқ маҳаллий ва хорижий генетик коллекциялар, шунингдек, 10 га яқин селекцион линия ва дурагайлар ўрганилмоқда. Улардан иқлимга мослиги, ҳосилдорлиги ва бозорбоплик даражаси бўйича энг истиқболлилар танлаб олиниб, шу асосда янги турдаги қовун навлари яратилмоқда.
Қайд этилишича, иссиқхонада қовун етиштириш нафақат ер майдонидан самарали фойдаланиш, балки ҳосилдорликни икки баравар ошириш имконини ҳам беради. Унга кўра, бир гектар майдонга 10–12 мингдан зиёд кўчат жойлаштириш имкони мавжуд бўлиб, бу ҳар гектардан 60 тоннагача сифатли ҳосил етиштиришга шароит яратади.
Агар агротехник тадбирлар — суғориш, ўғитлаш ва касалликларга қарши профилактик чоралар ўз вақтида ва самарали амалга оширилса, маҳсулот сифати ва миқдори янада ошади. Бу тадқиқотларнинг асосий мақсади — аҳолини мавсумдан ташқари вақтларда ҳам хуштаъм ва фойдали полиз маҳсулотлари билан таъминлашдир.
Иссиқхонада етиштирилган эрта ҳосил маҳсулотлари маҳаллий бозорда рақобатбардош бўлиб, экспорт учун ҳам катта салоҳиятга эга. Бу эса қовунчилик соҳасини юқори даромадли, инновацион ва барқарор йўналишга айлантирмоқда.
Таъкидланишича, сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтида амалга оширилаётган ушбу илмий ишлар нафақат янги, сифатли навларни яратишга хизмат қилмоқда, балки мамлакат аграр салоҳиятининг ривожланишига ҳисса қўшмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг