Ўзбекистонлик ҳарбийлар АҚШ Миллий гвардиясининг махсус бўлинмалари ҳарбий хизматчиларини мағлуб этиб, нуфузли мусобақа ғолиби бўлишди
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари кичик сержант Абдуллаев Алишох ва III-даражали сержант Жовкашев Шохрух жорий йилнинг 17–20 март кунлари АҚШнинг Миссисипи штатидаги «Camp Shelby» ҳарбий-ўқув базасида ўтказилган «Энг илғор жангчи–2025» мусобақасида муносиб иштирок этишди.
Халқаро ҳарбий ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш ва махсус бўлинмаларда хизмат қилиш нуфузини ошириш мақсадида ташкил этилган мазкур нуфузли мусобақада ўзбекистонлик ҳарбийлар АҚШ Миллий гвардиясининг махсус бўлинма вакиллари билан куч синашди.

Мусобақа доирасида ҳарбий хизматчилар якка тартибда жисмоний тайёргарлик синовлари – Фитнес тест, руҳий босим остидаги синовлар, тунда 15 километрга йўналиш олиш, 15 килограмм юк билан 20 километр марш югуриш, ҳарбий ва умумий тайёргарлик бўйича тестлар, ҳарбий ҳамкорлик мавзусида иншо ёзиш каби шартларда беллашдилар.
Шунингдек, артиллерия оловини бошқариш, АҚШ қуролларини қисмларга ажратиш, йиғиш ва улардан фойдаланиш, тиббий тайёргарлик, кимёвий хавфга қарши ҳимояланиш ҳамда кутилмаган топшириқларни бажариш бўйича синовлар ҳам бўлиб ўтди.

Жамоавий баҳсларда ўзбекистонлик ҳарбийлар 15 килограмм юк билан 20 километр масофани 1 соат 50 дақиқада босиб ўтишди. Якка тартибдаги баҳсларда эса III-даражали сержант Жовкашев Шохрух 3 километр 219 метрни 11 дақиқа 18 сонияда югуриб ўтди. Кичик сержант Абдуллаев Алишох эса 250 метр масофада мажмуавий ҳаракатларни 1 дақиқа 18 сонияда бажарди ҳамда 5 килограмм оғирликдаги тўпни 12,3 метрга улоқтириб, юқори натижаларга эришди. Ҳар икки ҳарбий хизматчи барча шартларда мусобақа рекордини янгилаган ҳолда юксак натижаларга эришди.

Мусобақа якунида Ўзбекистон вакиллари махсус соврин билан тақдирландилар. Бу уларнинг ушбу мусобақада илк муваффақияти эмас. 2019 йилдан буён ҳар йили «Энг илғор жангчи» мусобақасида қатнашиб келаётган ўзбекистонлик ҳарбийлар доимий равишда юқори натижаларга эришиб, иштирокчилар орасида мутлақ устунликни қўлга киритиб келишмоқда.

Ғолиблар 23 март куни Тошкентдаги Ислом Каримов номидаги халқаро аэропортда тантанали равишда кутиб олинди. Маросимда ҳарбийларнинг ютуғи Ўзбекистон мудофаа тизимида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг самараси экани таъкидланди. Ушбу ютуқ мамлакатимиз ҳарбий салоҳиятининг тобора мустаҳкамланиб бораётганидан далолат беради.

Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Украинада журналистларни олиб кетаётган автомобиль дронлар ҳужумига учради
- Россия янги урушга тайёргарлик кўрмоқда — Германия мудофаа вазири
- Теҳронда вазият жиддий: пойтахт аҳолиси эвакуация қилиниши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг