Ўзбекистонга қариндошларни йўқлаш мақсадида келган германияликлар сони очиқланди
Статистика агентлиги 2024 йилнинг январь-июль ойларида 18,4 минг нафар Германия фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистон Республикасига ташриф буюргани ҳақидаги хабар берди. Бу ҳақда Агентлик матбуот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, бу кўрсаткич 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 4,3 минг нафарга ёки 30,9 % га ошган.
2024 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрган Германия фуқаролари сафар мақсадлари бўйича қариндошларни йўқлаш иккинчи ўринда туради. Қайд этилишича, ушбу мақсадда 2 189 нафар германияликлар ташриф буюрган.
Сафар мақсадлари бўйича кетма-кетлик қуйидагича:
1) дам олиш – 15 303 нафар;
2) қариндошларни йўқлаш – 2 189 нафар;
3) хизмат юзасидан – 846 нафар;
4) тижорат – 44 нафар;
5) ўқиш – 20 нафар;
6) даволаниш – 7 нафар.
Аввалроқ, модулли меҳмонхона қуриш ва жиҳозлаш учун субсидия ажратилиши ҳақида хабар берилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- Табиат ва цивилизация уйғунлашган шаҳар – Сюрихдан фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг