Ўзбекистонга қайси давлат кўпроқ инвестиция киритмоқда?
2025 йилнинг январь март ойларида Ўзбекистон Республикасида асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми 120,4 триллион сўмни ташкил этди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.
Шундан 71 фоиз қисми чет эл инвестиция ва кредитларидир.
Ўзлаштирилган жами хорижий инвестиция ва кредитлар ҳажмида энг юқори улуш 33 фоиз билан Хитойга тўғри келган. Ундан кейинги ўринда эса 10 фоиз инвестиция улуши билан Россия ҳамда 5,2 фоиз билан Туркия турибди.
Бундан ташқари, Саудия Арабистонидан 4,7 фоиз, Нидерландиядан 3,7 фоиз ва Германиядан 3,3 фоиз инвестиция асосий капиталга ўзлаштирилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- «Реал Мадрид» мағлубиятга учради
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг