Ўзбекистонга келувчи туристлар оқими 1,7 млн нафарга ўсди
Иллюстратив фото
Ўзбекистонга январь июнь ойларида 5,3 миллион нафар хориж фуқаролари туристик мақсадларда ташриф буюрган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар қилди.
Қайд этилишича, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,7 миллион нафарга ёки 48,9 % га ошган.
6 ойида саёҳат мақсадида келган чет эл фуқаролари мамлакатлар бўйича қуйидагича:
Россия — 166,6 минг нафар;
Туркманистон — 123,0 минг нафар;
Қозоғистон — 77,7 минг нафар;
Қирғиз Республикаси — 71,6 минг нафар;
Тожикистон — 49,1 минг нафар;
Хитой — 39,1 минг нафар;
Туркия — 29,3 минг нафар;
Ҳиндистон — 22,0 минг нафар;
Италия — 18,6 минг нафар;
Жанубий Корея — 14,9 минг нафар;
Германия — 14,7 минг нафар;
АҚШ — 13,2 минг нафар;
Бошқа давлатлар — 143,9 минг нафар.
Барча ташриф буюрганларнинг сафар мақсадлари эса қуйидагича:
қариндошларни йўқлаш – 3 596 799 нафар;
саёҳат – 783 696 нафар;
хизмат юзасидан – 594 023 нафар;
тижорат – 223 581 нафар;
даволаниш – 48 557 нафар;
ўқиш – 9 546 нафар.
Статистикадан кўринадики, ташрифларнинг катта қисми (тахминан 68%) қариндошларни йўқлаш мақсадида бўлиб, бу Ўзбекистоннинг диаспораси кенглиги ва чет элдаги ватандошлар билан алоқаларнинг фаол эканини англатади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- Эроннинг ҳужум салоҳияти 50 фоизга қисқарди – АҚШ сенатори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг