Ўзбекистондан Россияга экспорт қилинган помидорларда вирус аниқланди

12:00 29 Октябр 2024 Жамият
316 0

Иллюстратив фото

Ўзбекистондан Россияга экспорт қилинган помидорларда вирус аниқланди. Бу ҳақда Россиянинг Ветеринария ва фитосанитария назорати федерал хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 25 октябрь куни Россиянинг Екатеринбург шаҳридаги юкларни вақтинчалик сақлаш омборига Ўзбекистондан экспорт қилинган 1,3 тонна помидорда “жигарранг бужмайиш вируси“ борлиги аниқланган.

Мазкур вирус мавжудлиги Екатеринбургдаги ФГБУ (Бутунроссия Ўсимликларни Ҳимоя қилиш Илмий-Тадқиқот Институти) томонидан ўтказилган лаборатория тадқиқотлари натижалари билан тасдиқланган.

Шу боисдан хавфли вируснинг Россияга кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида зарарланган маҳсулотлар экспортчининг қарори билан йўқ қилинган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?