Ўзбекистондаги тижорат банкларининг жами активлари миқдори 690 трлн сўмдан ошди
Марказий банк активлар миқдори бўйича гуруҳлаштирилган тижорат банклари фаолиятининг алоҳида кўрсаткичларини эълон қилди.
Қайд этилишича, 2024 йил 1 июль ҳолатига Ўзбекистондаги 35 та тижорат банкининг жами активлари 690,4 триллион сўмни ташкил этган. Йил бошида бу кўрсаткич 652,1 триллион сўм, ўтган 2023 йил июлида 576,6 триллион сўм бўлган.
Жорий ой аввалида 12 та банк активлари 3 триллион сўмгача, 7 тасиники 3 триллион сўмдан 10 триллион сўмгача, 9 тасиники 10 триллион сўмдан 30 триллион сўмгача бўлган. Энг йирик 7 та банк активлари (ҳар бирининг активи 30 триллион сўмдан юқори) 470,6 триллион сўмни ташкил этган.
Ҳисобот даврида республикадаги 35 та банк томонидан ажратилган жами кредитлар миқдори 493,9 триллион сўм бўлган. Январда бу рақам 471,4 триллион сўм эди.
Июль аввалида барча банклар томонидан жисмоний шахсларга ажратилган кредитлар 161,1 триллион сўмни ташкил этган. Шундан 101,3 триллион сўми энг йирик 7 та банк ҳиссасига тўғри келган.
Юридик шахсларга ажратилган кредитлар миқдори эса 332,9 триллион сўмга етган. Бунда ҳам юқори кўрсаткични энг катта 7 та банк (249,4 триллион сўм) қайд этган.
Умуман олганда, банклар ажратган кредитларнинг асосий қисми — 428,4 триллион сўми узоқ муддатга йўналтирилган. Шундан миллий валютадаги кредитлар 277,2 триллион сўм, хорижий валютадаги кредитлар 216,7 триллион сўм.
Июль ойи бошида республикадаги барча тижорат банкларининг умумий капитали 104,1 триллион сўмни ташкил этган. Таққослаш учун, бу кўрсаткич январь ойида 97 триллион сўм, 2023 йил 1 июлида 86 триллион сўм бўлган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Ўзбекистон ёки Миср. Қайси терма жамоа кучли?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг