Ўзбекистондаги сайлов хорижий кузатувчилар диққат марказида
Андрей Офицеров - Халқаро кузатувчи (МДҲ)
– Ўзбекистондаги Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловини кузатиш мақсадида юртингизга келиб, Самарқанддаги сайлов жараёнлари билан танишяпмиз. Бир нечта сайлов участкасида овоз бериш жараёнларини кузатдим. Парламент сайловларига тайёргарлик жуда яхши ташкил этилган. Сайловчиларнинг фаоллигини алоҳида таъкидлаш керак. Ёшлар ҳам, кексалар ҳам участкага келиб, ўз ҳуқуқидан фойдаланмоқда.
Арчана Упадҳьяй – Ҳиндистонлик кузатувчи
– Ўзбекистонда ўтказилаётган Парламент сайловида халқаро кузатувчи сифатида иштирок этяпман. Таъкидлаш керак бўлган алоҳида жиҳат – бу мамлакатингиздаги аёллар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқлилиги. Буни фақат сайловда эмас, барча соҳаларда ҳам яққол кўриш мумкин. Ҳиндистон демократик сайлов тизимига эга ва бунга 75 йил давомида эришган. Ўзбекистонда сўнгги 10 йилда ўтказилаётган сайловлар кўрсаткичларидан кўриш мумкинки, бу жуда катта натижа.
Самарқандга биринчи бор келишим, эшитганларимдан ҳам кўпроқ ва яхшироқ таассуротларга эга бўлдим. Гўзал тарихий шаҳар, одамларнинг меҳмондўстлиги менга жуда маъқул бўлди.
Адам Маршалек - Польшадаги “Маршлек-холдинг” нашриёти президенти
– Кеча Тошкент шаҳрида бўлиб, сайловга тайёргарликни кузатган бўлсам, бугун Самарқандда бу жараёнга бевосита гувоҳ бўляпман. Одамлар сайловга бефарқ эмас, қаерга боришни, кимга овоз беришни билади. Айрим давлатларда аҳоли аввал ўз юмушларини бажариб, кейин сайловга боради. Ўзбекистонда сайловчилар эрталабдан участкаларга бориб, овоз бермоқда. Бу Ўзбекистонда сайловларни ўтказиш бўйича катта тажриба тўпланаётганидан далолатдир. Ўзбекистон бугун жадал ривожланмоқда, дунё нигоҳида. Шунинг учун сайловни кузатишга ҳам кўп давлатлар, халқаро ташкилотлардан кузатувчилар келган. Мен ҳам илгари халқаро ташкилотлар гуруҳи таркибида сайлов жараёнларини кузатганман. Бу гал мустақил кузатувчи сифатида қатнашяпман. Шу пайтгача бир неча бор юртингиздаги сайлов жараёнларида кузатувчи сифатида қатнашганман. Ташкилотчилар қайси ҳудудга бормоқчисиз, деб сўраганида ҳеч иккиланмай Самарқандни танладим. Чунки ҳар гал бу қадимий ва гўзал шаҳарда бўлганимда янги таассуротларга эга бўламан.
Абдулазиз ЙЎЛДОШЕВ
«Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг