Ўзбекистондаги мактаблар сони сўнги икки йилда 233 тага кўпайган
Иллюстратив фото
Ўзбекистондаги мактаблар сони сўнги икки йилда 233 тага кўпайган
Умумтаълим муассасалари сони сўнгги 5 йилда 748 тага ошган. 2017–2021 йилларда халқ таълими тизимига 45,3 минг нафардан ортиқ эркак ўқитувчилар қайтарилганлиги маълум қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2022/2023 ўқув йили бошига умумтаълим муассасалари сони 10 522 тани ташкил этган.
Умумтаълим муассасалари сони сўнгги 5 йилда 748 тага ошган.
Йиллар кесимида умумтаълим муассасалари сони:
— 2018/2019 ўқув йили бошига – 9774 та
— 2019/2020 ўқув йили бошига – 10090 та
— 2020/2021 ўқув йили бошига – 10181 та
— 2021/2022 ўқув йили бошига – 10289 та
— 2022/2023 ўқув йили бошига – 10522 та
Умумтаълим муассасалари сони 1991/1992 ўқув йили бошига нисбатан 1965 тага ошган.
Шунингдек, «Тараққиёт стратегияси» марказининг 2022 йил сарҳисобига кўра, умумтаълим мактаблари сони 2017 йилги 9 718 тадан, 2021 йилда 10 289 тага кўпайди. Жумладан, 135 та нодавлат умумтаълим мактаблари, 14 та Президент мактаблари фаолияти йўлга қўйилди. Натижада, мактаблардаги ўқувчилар сони 5 271,3 минг нафардан 6 304,6 минг нафарга етди.
Кенг жамоатчилик ва ота-оналарнинг фикр-таклифлари асосида мамлакатда 11 йиллик мажбурий мактаб таълими қайта жорий этилди. Шунингдек, хорижий экспертлар иштирокида бошланғич синфлар учун 170 номдаги янги авлод дарсликлари яратилди.
2020-2025 йилларда халқ таълими тизимида инклюзив таълимни ривожлантириш концепцияси қабул қилинди.
Бундан ташқари, умумтаълим мактабларидаги ўқитувчиларнинг маоши 2017 йилги 1 214,1 минг сўмдан, 2021 йилда 2 340,3 минг сўмга оширилди. Мактабларнинг компьютер синфлари билан таъминланганлик даражаси эса, 95,2 фоиздан 99,1 фоизга етказилган.
Маълумот учун, «Тараққиёт стратегияси» марказининг ҳисоботи кўра, 2021 йилда мактаблар сони 10 289 тани ташкил этаётган бўлса, Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2022/2023 ўқув йили бошига 10 522 та умумтаълим муассасалари тўгри келмоқда. Демак, Ўзбекистондаги мактаблар сони сўнги икки йилда 233 тага кўпайган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг