Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва БМТнинг Цивилизациялар альянси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди
Фото: Ислом цивилизацияси маркази
Жидда шаҳрига Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқовнинг расмий сафари доирасида қатор муҳим учрашувлар ташкил этилди. Мазкур сафар Президент ташаббуси билан бунёд этилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг бой маданий-маънавий меросини халқаро миқёсда тарғиб этиш, илмий ва маданий алоқаларни мустаҳкамлаш ҳамда нуфузли халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилди.
Сафар доирасида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов Жидда шаҳрида Ислом санъати музейи директори Мамдуҳ Усмон билан учрашди. Унда Марказ фаолияти, унинг асосий мақсад ва вазифалари, ислом цивилизациясининг илмий, тарихий ва маънавий меросини ўрганиш ва тарғиб этиш борасида амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақида батафсил маълумот берилди. Учрашув иштирокчилари Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази фаолияти билан яқиндан танишиб, амалга оширилаётган ишларни юксак баҳолади.
Шунингдек, барча музокара ва учрашувлар давомида қўшма кўргазмалар ташкил этиш, илмий-тадқиқот ишларини йўлга қўйиш, халқаро анжуманлар ўтказиш, мутахассислар ва тадқиқотчилар ўртасида тажриба алмашиш масалалари кенг муҳокама қилинди. Томонлар ҳамкорликнинг амалий механизмларини ишлаб чиқиш бўйича ўзаро фикр алмашдилар.
Музокаралар якунида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Цивилизациялар альянси ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Ушбу ҳужжат цивилизациялар ўртасида мулоқотни мустаҳкамлаш, маданий бағрикенгликни тарғиб қилиш, шунингдек, ислом цивилизацияси меросини жаҳон ҳамжамиятига кенг етказишга хизмат қилиши қайд этилди.
Томонлар мазкур учрашувлар икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилишини таъкидлаб, келгусида қўшма лойиҳаларни амалга оширишга тайёр эканликларини билдирди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг