Ўзбекистондаги биринчи ŠKODA автомобили ŠKODA KODIAQ бўлади
2020 йил октябрь ойида «Жиззах авто» МЧЖ «Фолксваген» концернига тегишли ŠKODA брендини тақдим этади. Бу ҳақда «Ўзавтосаноат» АЖ ахборот хизмати хабар берди.
ŠKODA KODIAQ икки хил комплектацияда тақдим этилади: беш ўриндиқли Ambition ва етти ўриндиқли Style. Маҳаллий бозор учун ушбу модель сиғими 2,0 литрлик, қуввати 180 от кучига эга бўлган турбо двигатель, етти босқичли роботлаштирилган, энг сўнгги авлод DSG қутиси, тўлиқ узатма ва панорама люк билан тақдим этилади.
ŠKODAнинг дебют модели хавфсизлик соҳасида экспертларнинг максимал баҳосини олган: European New Car Assessment Programme мустақил синовлар натижаларига кўра, ушбу йўлтанламасга энг юқори рейтинг – беш юлдуз берилган» деб қайд этди «Ўзавтосаноат» АЖ бошқаруви раисининг ўринбосари Сардор Таджиев.
Дилерлик тизими ва сервис кўрсатиш жараёнларига алоҳида эътибор бериш режалаштирилган. Шу сабабли, пойтахтда иккита ŠKODA дилерлик маркази (Sergeli Autotexxizmat ва Driverʼs Village) очилишига тайёргарлик кўрилмоқда, Қўқонда эса яна бир (Kokand Auto Trade) дилерлик марказининг қурилиш ишлари якунланмоқда. Ушбу автосалонларда автомобиль харид қилиш, кафолат ва сотувдан кейинги хизмат кўрсатиш хизматларидан фойдаланиш мумкин.
Автомобиллар нархлари октябрь ойида эълон қилинади, шунда автомобиль қийматининг бир қисимни тўлаб, олдиндан буюртма бериш мумкин бўлади. Дастлабки автомобилларнинг етказиб берилиши жорий йилнинг ноябрь ойида амалга оширилиши режалаштирилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг