Ўзбекистонда жами нечта вазирлик бор? (тўлиқ рўйхат)

Архив сурат
Ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев шу вақтга қадар қайси вазирликлар ўз ўрнида қолгани, қайсилари ислоҳ этилгани ва янги тузилгани статистикасини тақдим этди. Охирги йилларда 3 та вазирлик янгиланди, 11 та вазирлик янгитдан ташкил қилинди, 10 та вазирлик аввалдан бор.
Аввалдан мавжуд бўлган вазирликлар:
1. Ташқи ишлар вазирлиги
2. Адлия вазирлиги
3. Мудофаа вазирлиги
4. Ички ишлар вазирлиги
5. Молия вазирлиги
6. Соғлиқни сақлаш вазирлиги
7. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
8. Халқ таълими вазирлиги
9. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги
10. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги
Янгиланган вазирликлар:
11. Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги
12. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги
13. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги
Янги ташкил этилган (бўлинган, ажралиб чиққан) вазирликлар:
14. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
15. Сув хўжалиги вазирлиги
16. Мактабгача таълим вазирлиги
17. Маданият вазирлиги
18. Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
19. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги
20. Инновацион ривожланиш вазирлиги
21. Қурилиш вазирлиги
22. Транспорт вазирлиги
23. Энергетика вазирлиги
24. Маҳалла ва оила масалалари вазирлиги (энди тузилади)
Бундан ташқари, 10 та давлат қўмитасидан 3 таси янги ташкил қилинди.
Шунингдек, 6 та давлат инспекцияси, 4 та оддий инспекция, 8 та агентлик (яна битта Ёшлар масалалари бўйича агентлик тузилиши кутиляпти), 4 та қўмита, 3 та марказ фаолият юритади.
“Ўзи иқтисодимиз жуда унақа гуллаб-яшнаб кетмаган ва молиявий маблағ туфайли ечимини кутиб ётган жуда кўп ижтимоий муаммолар турган бир даврда давлат ташкилотлари ихчамлашиш ўрнига кўпайиб бормоқда. Қизиқ тенденция”, деб ёзади Хушнудбек вазирликларнинг кўпайиб кетиш ҳолатига ўз фикрини билдириб.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади
- Эндиликда муддати ўтган товарларнинг сотилиши автоматик равишда чекланади
- Хорижий тилларни ўрганмоқчи бўлган ёшларга «2+6» дастурига мувофиқ субсидия ажратилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг