Ўзбекистонда Янги Ўзбекистон хавфсизлиги концепцияси қабул қилинади

18:21 26 Январь 2022 Сиёсат
1227 0

Фото: president.uz

Тараққиёт стратегиясидаги яна бир муҳим вазифа – Ватанимиз хавфсизлиги ва мудофаа салоҳиятини кучайтириш, очиқ ва прагматик, фаол ташқи сиёсат олиб боришдан иборат.

Бу борада Президент дунёда ва минтақада юзага келаётган хавф-хатарларни инобатга олиб:

— Янги Ўзбекистон хавфсизлиги концепциясини қабул қилиш;

— ахборот технологиялари билан боғлиқ хуружларнинг олдини олиш ва кибер хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги ишларни такомиллаштириш;

— Қуролли Кучларнинг бошқарув тизимини янги босқичга олиб чиқиш;

— фавқулодда вазиятларни бошқариш тизимини такомиллаштириш;

— ички ва ташқи молиявий оқимларни мониторинг қилиш ва улар билан боғлиқ хавф-хатарларни олдини олиш бўйича аниқ чора-тадбирларни белгилаб олиш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер